12:06 12 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Янгиликлар
Ҳавола олиш
78200

Сўнгги пайтларда об-ҳаво Тошкентга “эркалик” қиляпти. Куни кеча кучли ёмғир ёғиши оқибатида шаҳарни сув босиб қолган эди. Кейин эса Тошкент осмондан ёққан тухумдек келадиган дўллар билан “сийланди”. Бугун кучли шамол...

ТОШКЕНТ, 8 июн - Sputnik. Бугун Тошкент шаҳрида об-ҳаво ўзгариши кузатилади

Ҳокимликнинг “Ўзгидромет” хабарига таяниб хабар қилишича, пойтахтда вақти-вақти билан кучли шамол эсади.

“Кучли шамол сизга ва яқинларингизга, мол-мулкингизга зарар етказмаслии учун, бундай пайтда дарахтлар остида юрманг ҳамда автомобилингизни ҳам дарахтлар тагида сақламанг”, - дейилади ҳокимлик хабарида.

Аллақачон ижтимоий тармоқларда кучли шамол оқибатлари акс этган суратлар пайдо бўла бошлади.

Фойдаланувчилар Тошкентда кўп қаватли уйнинг томлари учиб тушгани, айрим жойларда дарахт ёки катта шохлар синиб, автомобилларни босиб қолганини маълум қилишмоқда.

Афсус билан қайд этиш жоизки, сўнгги пайтларда об-ҳаво Тошкентга “эркалик” қиляпти. Куни кеча кучли ёмғир ёғиши оқибатида шаҳарни сув босиб қолган эди. Кейин эса Тошкент осмондан ёққан тухумдек келадиган дўллар билан “сийланди”.

Асосий мавзулар