Тошкент шаҳрига пропискага ўтволиш "лазейка" бўлиб қолди - ИИВ вакили

© Шахар Курилиш инвестДоступное жилье в в Сергелийском районе Ташкента
Доступное жилье в в Сергелийском районе Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гап бирламчи бозордан уй сотиб олаётган ва шу тариқа Тошкент шаҳрида пропискага эга бўлаётган фуқаролар ҳақида борган

ТОШКЕНТ, 11 июн - Sputnik. Ўзбекистон ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Бадриддин Шорихсиев журналистлар билан очиқ мулоқот чоғида кўплаб баҳсли ҳолатлар айнан пропискадан ўтиш жараёнида юзага келаётганини маълум қилган.

Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда прописка олиб берадиган ташкилотлар сони биттага кўпайди

Гап бирламчи бозордан уй сотиб олаётган ва шу тариқа Тошкент шаҳрида пропискага эга бўлаётган фуқаролар ҳақида борган.

"Содда тилда тушунтирадиган бўлсак: вилоятлардан тўртта ёки учта фуқаро ўзаро келишиб, Тошкент шаҳрида бир хонали квартира олиб, шу тўрт киши ўша квартирага пропискадан ўтишмоқчи. Ўтишди ҳам. Кўп баҳсли ҳолатлар айнан пропискадан ўтиш жараёнида юзага келмоқда. Тошкент шаҳрига пропискага ўтволиш, қўпол қилиб айтганда, "лазейка" бўлиб қолди", - деб айтган Шорихсиев.

Сўнг "шунга қарамасдан, кўпчилик фуқаролар судга мурожаат қилишяпти. Суд қарор чиқаргандан кейин бизнинг ходимлар фуқароларни прописка қиляпти", дея қўшимча қилган.

ИИВ вакилининг айтишича, "бу масала юқори ташкилотларга маълумот тариқасида киритилган ва бу борада ИИВга аниқ йўналиш беришлари илтимос қилинган".

Янгиликлар лентаси
0