23:22 15 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Узбекский паспорт

Қидирувдаги ўзбекистонликлар паспортлари бекор қилинади

Sputnik / Стрингер
Янгиликлар
Ҳавола олиш
40110

Таъкидланишича, бундай тажриба АҚШ, Канада, Германия, Франция, Норвегия, Ҳиндистон ва бошқа кўплаб давлатларда айбланувчиларни суддан яширинишини олдини олиш мақсадида жорий этилган.

ТОШКЕНТ, 14 июн - Sputnik. Қидирувдаги шахс паспортининг амал қилиш муддати суд қарори билан тўхтатилиши мумкин, деб хабар қилинди "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг телеграм каналида.

Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексига бу ҳақдаги ўзгартиш киритишни депутатлар навбатдаги ялпи мажлис давомида кўриб чиқиб, биринчи ўқишда маъқуллаган.

Депутатларнинг фикрича, ушбу ўзгартиш экстрадиция қилишнинг имкони бўлмаган қидирувдаги шахсларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи таъминлайди, шунингдек экстрадиция қилиш учун Давлат бюджетидан кетадиган харажатларни тежаш имконини беради.

Қонуннинг қабул қилиниши Давлат бюджетидан қўшимча маблағ ҳам талаб этилмайди.

Таъкидланишича, бундай тажриба АҚШ, Канада, Германия, Франция, Норвегия, Ҳиндистон ва бошқа кўплаб давлатларда айбланувчиларни суддан яширинишини олдини олиш мақсадида жорий этилган.

Асосий мавзулар