08:16 22 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Ключи от квартиры

Бош прокуратура Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан алданган аёллар ишини ўрганди

Sputnik / Евгений Самарин
Янгиликлар
Ҳавола олиш
454 0 0

Жорий йил май ойида андижонлик бир гуруҳ аёллар вилоятга президент ташрифи олдидан олдиндан ваъда қилинган коттежларга кўчириб киритилган, президент ташрифи якунига етгач, улардан бу турар жойларни бўшатиб қўйиш сўралган.

ТОШКЕНТ, 15 июн - Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси Андижон вилояти ҳокимлиги мутасаддиларини кўзбўямачиликка йўл қўйганликда айблади. Ҳокимлик вакиллари президентнинг вилоятга ташрифи доирасида бир неча аёлларни коттежларга кўчириб киритган ва бу ҳақда интервью беришга мажбурлаган, ташриф якунида эса аёллардан кўчиб кирилган хонадонларни бўшатиб қўйиш сўралган.

Ушбу воқеа ОАВлар ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлгач, бош прокуратура бу ишни ўрганишга киришган. Ўрганиш жараёнида аниқланишича, эҳтиёжманд шахсларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида Андижон вилояти Хўжаобод тумани Хўжаобод массивида 2 сотихли жами 592 та коттеж қурилиши якунига етказилган.

Жорий йилнинг февраль-март ойларида вилоят ҳокимлигининг масъул шахси "Мустақиллик тикувчилик мажмуаси" МЧЖнинг уй-жойга муҳтож бўлган 6 нафар ишчиларига (Х.Тиллаева, М.Рахимова, Ш.Бакирова, Х.Эрматова, З.Абдувалиева ва Д.Ходжиматова) мазкур ҳудудда қурилаётган коттежлардан уларга совға сифатида биттадан берилишини маълум қилган.

Кейинчалик, "Ўзбекистон 24" телеканали орқали 2019 йил 31 март, 3 май ва 16 май кунлари юқоридаги ишчилар иштирокида, уларга совға сифатида коттеж берилганлиги ҳақида лавҳалар кўрсатилган, 16 май куни улар оила аъзолари билан бирга ушбу коттежларга киритиб қўйилган.

Давлат раҳбари ташрифи доирасида фақат ишчилардан бирига (Д.Ходжиматова) коттеж совға қилинган. Ташрифдан сўнг вилоят ҳокимлиги масъул шахсининг талабига биноан қолган 5 нафар ишчилар қурилаётган 4 қаватли уйлардан хонадон ажратиш ваъда қилинган ҳолда коттежлардан кўчирилган.

Шундан сўнг, улар қатор давлат ташкилотларига мурожаат қилган, Х.Тиллаеванинг ҳокимият уларни алдаганлиги ҳақидаги мурожаати ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган.

Уларнинг мурожаатларидан сўнг, 22 май куни "Мустақиллик тикувчилик мажмуаси" МЧЖ томонидан уларнинг иш хақлари ва корхона даромадлари ҳисобидан 4 қаватли уй-жой учун дастлабки бадал тўлови ўтказилган.

Ўрганишлар шуни кўрсатдики, Андижон вилояти ҳокимлиги мутасаддилари 5 нафар эҳтиёжманд ишчиларга коттеж берилишини ваъда қилиб, улардан бу ҳақида оммавий ахборот воситаларига интервьюлар олинишига эришиб, коттежларга уларни уй эгаси сифатида киритиб қўйиб, бироқ якунда уларга коттеж ажратмасдан, кўзбўямачиликка йўл қўйган.

Ўрганиш натижалари юзасидан Бош прокуратура Андижон вилоят ҳокими номига зудлик билан айбдор шахсларнинг интизомий жавобгарлиги масаласини ҳал қилиш ҳамда бу каби ҳолатларга чек қўйиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритган.

Асосий мавзулар