19:29 18 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
МЧС сообщило подробности пожара в Андижане

Андижондаги "новостройка" нима сабабдан ёнгани маълум бўлди

© ГУПБ МЧС Республики Узбекистан
Янгиликлар
Ҳавола олиш
75610

Ёнғин ўчириш экипажлари соат етти дақиқада етиб борган, кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида соат 09-35 да ёнғин қуршаб олинган ва 09-55 да тўлиқ бартараф этилган

ТОШКЕНТ, 15 июн - Sputnik. Андижон шаҳрида кўп қаватли уйнинг том қисмида юз берган ёнғиннинг тахминий сабаби электр симларининг қисқа туташуви ёниб зарарланганлигида, деб хабар бермоқда Ўзбекистон давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати.

Хабарда айтилишича, 2019 йилнинг 15 июнь куни соат 09:10да Андижон вилояти ЁХБ Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Андижон шаҳар Ёйилма МФЙ ҳудудида жойлашган 4 қаватли (60 та хонадонли) 1-уйнинг том (чордоқ) қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 8 та асосий ёнғин ўчириш автоэкипажлари ва 2 та автонарвон юборилган.

Ёнғин ўчириш экипажлари соат етти дақиқада етиб борган, кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида соат 09-35 да ёнғин қуршаб олинган ва 09-55 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғиндан 1-уйга туташ қурилган кўп қаватли 2-уйнинг 480 кв.метр майдонда том қисми сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин оқибатида 1-уйнинг 480 кв.метр майдонда ёғоч конструциялардан қурилиб, туника билан ёпилган том қисми ёниб зарарланган. Ёнғиннинг тахминий сабаби электр симларининг қисқа туташуви. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Асосий мавзулар