16:12 16 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55

Имон Каримова ДХХ раиси ва бош прокурорга хат билан мурожаат қилди

Instagram
Янгиликлар
Ҳавола олиш
Гулнора Каримова иши (19)
230112

ТОШКЕНТ, 15 июн - Sputnik. Бугун, 15 июн куни Гулнора Каримованинг қизи ва Ўзбекистоннинг биринчи президенти Имон Каримованинг набираси Имон Каримова ўзининг Instagram даги саҳифасида ДХХ раиси ва Ўзбекистон Бош прокурорига йўлланган хатни эълон қилди.

Мактубда Гулнора Каримова керакли тиббий ёрдамни олмаётганини, бундан ташқари, гўёки Гулнора Каримовага колония ходимлари руҳий ва жисмоний босим ўтказишаётгани таъкидланган.

"Соғлиғига қарамай, колония ходимлари томонидан, хусусан, колония раҳбари томонидан, Ўзбекистон Бош прокуратураси раҳбарияти А.Анинг оғзаки бошқаруви билан Каримова Г.И руҳий ва жисмоний босим ўтказилмоқда. Қирқ даражали жазирама, қон босими юқорилиги, гипертоник кризисни бошдан кечиргани, 2 та полип, оёқларидаги варикоз ва ҳар куни қон кетаётганига қарамай онам ҳар куни 40 дақиқа давом этувчи 4 марталик текширувлардан озод этилмаган", - деб ёзган мактубда Имон.

Имон ўз мактубида онасига нисбатан бундай муносабат тўхтатилиши ва ниҳоят прокуратура ходимлари томонидан бузилган узоқ кутилган тушуниш пайдо бўлишига умид билдирган.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова идора Гулнора Каримованинг активларини Ўзбекистонга қайтариш бўйича иш олиб бораётганини маълум қилган. У шунингек, Каримованинг соғлиги борасида ҳам тўхталиб, "Гулнора Каримовага тиббий хизмат кўрсатишда бирорта монелик бўлмаётганини" таъкидлаган.

Мавзу:
Гулнора Каримова иши (19)

Асосий мавзулар