Афғон хотин-қизлари Ўзбекистонда ўқитилади

© Wakil KOHSAR / AFPАфганские девушки
Афганские девушки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Биринчи талабалар сентябрда ўқишни бошлайди. Таълим инглиз тилида бошланади ва кейин Афғонистоннинг ўзи танлайдиган соҳаларга — асосан статистика ва тоғ-кон секторига ўтилади

ТОШКЕНТ, 19 июн - Sputnik. 2019 йилнинг сентябридан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон университетларида афғонистонлик хотин-қизларнинг таълим олиши бошланади. Бу ҳақда Европа Ташқи муносабатлар хизмати маълумотларига таяниб ЎзА хабар қилади.

Афганская молодежь - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонлик Асила: Ўзбекистонга келиб тинчлик нималигини ҳис этдим

Мазкур таълим лойиҳаси Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг БМТ билан ҳамкорлигида ишга туширилган. Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ишлари якунланди ва унга кўра, 2019—2020-ўқув йилида дастур ҳаётга татбиқ этила бошланади.

"Афғонистон томони малакали мутахассислар зарур бўлган соҳани белгилайди. Тахминан 50 нафар, энг кўпи билан 100 нафар хотин-қиз бу дастурда иштирок этади. Бу тажриба лойиҳаси, агар муваффақиятли бўлса, у ҳолда БМТ бундан кейин ҳам лойиҳани қўллаб-қувватлайверади", – дея маълум қилди Европа Ташқи муносабатлар хизмати вакили.

Таъкидланишича, талабалар сентябрда ўқишни бошлайди. Таълим инглиз тилида бўлади ва кейин Афғонистоннинг ўзи танлайдиган соҳаларга — асосан статистика ва тоғ-кон секторига ўтилади.

Янгиликлар лентаси
0