Путин ўзбекларга тан берди

© Рамиль СитдиковПрезидент РФ В. Путин
Президент РФ В. Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия етакчисининг ўзбек миллати ҳақидаги гапига Хитой Халқ Республикаси раиси ҳам тўлиқ қўшилишини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 21 июн - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сенатнинг 20-ялпи мажлисида сўзлаган нутқида Россия президенти Владимир Путин ва ХХР раиси Си Цзин Пин билан бўлган норасмий мулоқотни, ҳамда етакчилар ўзбекларга тан беришгани ҳақида эслади, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Мирзиёевнинг сўзларига кўра, воқеа Бишкекда бўлиб ўтган ШҲТ саммити вақтида рўй берган.

Ўзбекистонлик артислар иштирок этишган концертдан сўнг, президентлар учун норасмий зиёфат ташкил этилган. Мирзиёевнинг айтишича, Россия президенти ўзбек маданиятидан қаттиқ ҳайратланган ва Мирзиёевга қараб, ўзбек миллий либослари ва рақслари - тан олишга, ҳайратланишга арзийдиган тарихий мерослигини таъкидлайди.

Даврада ўтирган Хитой раҳбари Си Цзин Пинь ҳам Путиннинг гапини маъқуллаган ҳолда "Ўзбек маданиятини ҳеч қайси миллатникига таққослаб бўлмайди", деб қўшимча қилган.

Мирзиёев сенат мажлиси иштирокчиларига ўзбек миллати ҳақида яхши гапларни эшитиш раҳбар учун нақадар мароқли эканини билдирди ва ўша вақтда "Ўша вақт иккаласи кўзимга яхши кўриниб кетди", деди президент.

Мирзиёевнинг ушбу самимийлиги раҳбар нутқини онлайн-кузатиб ўтирган журналистларга ҳам жуда манзур келди.

Янгиликлар лентаси
0