ОДКБ Марказий Осиёда ошиб бораётган терактлар хавфи ҳақида маълум қилди

© Sputnik / Laura SarkisyanСовместное заседание СМИД, СМО и КССБ ОДКБ в Ереване
Совместное заседание СМИД, СМО и КССБ ОДКБ в Ереване - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Султоновнинг сўзларига кўра, минтақадаги хавфсизликка раҳна солаётган асосий хатарлар Афғонистоннинг шимолий провинцияларидан келмоқда

ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. Марказий Осиёда терактлар хавфи сезиларли ошди, деди сешанба куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бош котиби ўринбосари Алимбек Султонов.

Президент РФ В. Путин провел совещание с членами правительства РФ - Sputnik Ўзбекистон
Путин: террорчиларнинг Россияга киришга уринишларини кескин тўхтатиш лозим

"Сўнгги вақтларда Марказий Осиёда терактлар хавфи анчайин ошди", - деди у Бишкекда ўтказилаётган Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларининг аксилтеррорга бағишланган форумида.

Султоновнинг сўзларига кўра, минтақадаги хавфсизликка раҳна солаётган асосий хатарлар Афғонистоннинг шимолий провинцияларидан бўлмоқда. У ерда террористик уюшмалар ҳамда Суриядан ўз ватанига қайтаётган жангарилар фаоллашуви кузатилмоқда.

Султоновнинг сўзларига кўра, терроризмга қарши кураш муваффақиятли кечиши учун ОДКБга аъзо барча мамлакатлар хабардор органлари сайи-ҳаракатларини бирлаштириш, ўзаро тажриба ва ахборот алмашинувини йўлга қўйиш лозим.

Янгиликлар лентаси
0