Президент мактабларига саралаш босқич имтиҳонлари қачон бўлиб ўтиши маълум қилинди

Oбуна бўлиш
Топширилган умумий 28 446 талабгордан 27 446 таси саралаш босқич имтиҳонидан ўтиш имконига эга бўлишди.

ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. Президент мактабларига саралаш босқич имтиҳонлари 26 июнь - 3 июль кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 1-22 июнь давомида жами 28 446 нафар талабгор ҳужжат топширган. Шундан 9260 таси (32,5%) онлайн, 19 186 нафари (67,5%) эса офлайн усулда, яъни бевосита қабул марказлари орқали ҳужжат топширган.

Топширилган умумий 28 446 талабгордан 27 446 таси саралаш босқич имтиҳонидан ўтиш имконига эга бўлишди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев во время визита в Нукус - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳар бир ҳудудида президент мактаблари ташкил этилади

Ҳудудлар бўйича энг кўп – 7 724 та ҳужжат Наманган вилоятидаги Президент мактабига келиб тушган. Қорақалпоғистонда 7 456 та, Хоразмда 6 503 та, Тошкент шаҳрида 5 763 та ҳужжат қабул қилинган.

Энг кўп – 8 727 та ариза 5-синф учун қабул қилинган, энг паст кўрсаткич 10-синфлар орасида – 2 350 та.

Имтиҳонларни давлат (ўзбек) тилида топширувчи ўқувчилар сони 22 051, қорақалпоқ тилида 4 847 нафарни ташкил қилган бўлса, инглиз тилида топширувчилар сони 621 нафарни ташкил этди.

Бир ўринга ўртача рақобат 49 ўқувчини ташкил этган бўлса, энг юқори рақобат 5-синфга топширган талабгорлар ўртасида – 1 ўринга 92 нафар ўқувчини (Наманганда 118 ўқувчи) ташкил этади.

Президент мактабларига топширган талабгорларнинг сони режалаштирилгандан ҳам ошиб кетганлиги сабабли кириш имтиҳонларини ўтказишга масъул чет эллик ташкилот Cambridge assessment – саралаш босқич имтиҳонларини (pre-selection) ўтказилиши лозимлиги маълум қилинди.

Президент мактабларига саралаш босқич имтиҳонлари (pre-selection) қачон ва қаерда бўлиб ўтади?

Президент мактабларига саралаш босқич имтиҳонлари (pre-selection) 2019 йил 26 июнь - 3 июль давомида бўлиб ўтади.

Ота-оналар ўқувчилар билан биргаликда 2019 йил 26-27-28 июнь кунлари Президент мактаблари саралаш имтиҳонларига тайёргарлик кунлари (orientation day) – саралаш босқич имтиҳонлари бўлиб ўтадиган бинога ташриф буюришади ва имтиҳонга тайёргарлик бўйича барча тегишли маълумотларни олишади.

Қуйидаги ҳавола орқали саралаш босқич имтиҳонлари (pre-selection) бўлиб ўтадиган бино манзиллари билан танишишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0