ТИВ Кореяга кетаётган ўзбекистонликларга муҳим огоҳлантириш билан чиқди

© J. Patrick FischerФлаг республики Южная Корея
Флаг республики Южная Корея - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жаримани тўламаслик мамлакатга 5 йил муддат ичида қайта киришга тақиқ қўйилишига сабаб бўлади.

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Корея Республикасига кетаётган Ўзбекистон фуқароларига огоҳлантириш билан чиқди.

Қайд этилишича, Корея Республикасининг Карантин ҳамда ҳайвон ва ўсимликлар инспекцияси агентлиги мамлакатда Африка чўчқа гриппи ва парранда гриппи тарқалишининг олдини олишга йўналтирилган чора-тадбирлар доирасида жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб қуйидаги гўшт маҳсулотларини мамлакатга олиб киришни тақиқлайди:

  • гўшт ва гўшт маҳсулотлари: мол, чўчқа ва товуқ гўштлари,  ветчина, сосиска/колбаса, қуритилган гўшт, пиширилган гўшт, консервалар ва ҳоказо;
  • ҳайвон маҳсулотлари: буғу шохлари, суяклар, патлар ва ҳоказо;
  • сут маҳсулотлари: сут, пишлоқ, ёғ ва ҳоказо;
  • тухум ва тухум маҳсулотлари: товуқ ва қуш тухумлари,  тухум оқи, тухум кукуни ва ҳоказо;
  • уй ҳайвонлари учун озуқа, егулик, озиқ-овқат қўшимчалари ва ҳоказо.

Юқорида қайд этилган гўшт маҳсулотларини Корея Республикасига қонунга хилоф тарзда олиб киришга ҳаракат қилиш 5 млн Корея вони (1 доллар = 1155,57 вон) миқдоридаги жарима солинишига асос бўлади.

Туркиядаги Ўзбекистон фуқароларига паспортга оид муҳим эслатма билан мурожаат қилинди

Хабарда жаримани тўламаслик мамлакатга 5 йил муддат ичида қайта киришга тақиқ қўйилишига сабаб бўлиши алоҳида таъкидланган.

Янгиликлар лентаси
0