Ўзбекистон ИИВ тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

© PixabayПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хусусан, Азиз Ташпулатов — Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари; Дониёр Кадиров — Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари этиб тайинланган

ТОШКЕНТ, 29 июн - Sputnik. Ўзбекистон ИИВ тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Хусусан, Ташпулатов Азиз Анварович — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари; Кадиров Дониёр Бахтиёрович — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари этиб тайинланган.

Ташходжаев Данияр Бахтиярович — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи, Назармухамедов Даврон Абитович — Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Рахмонов Шавкат Наврузович — Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Мавлянов Шовкат Тахирович — Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаган.

Янгиликлар лентаси
0