Ўзбекистонда жазирама ҳаво қисқа вақтга чекинади

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишГорожане спасаются от жары в фонтане парка 300-летия Санкт-Петербурга.
Горожане спасаются от жары в фонтане парка 300-летия Санкт-Петербурга. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жазирама иссиқ қисқа муддатга Ўзбекистондан чекинади, аммо кечаси ҳаво температураси барибир 20-30 даража иссиқ атрофида бўлади

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Ушбу ҳафта ўртасидан Ўзбекистондаги аномал иссиқни ёмғир ва момақалдироқ эгаллайди, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.

Отдыхающие в парке искусств Музеон в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Аномал жазирама! 2019 йилда қандай об-ҳаво кузатилади - олимлар прогнозлари

Чоршанба кунидан бошлаб жазирама ўрнини кескин равишда ёмғир ва чақмоқлар эгаллайди, бугун ҳам ўзбекистонликлар 45 даража иссиққа бардош беришлари керак бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ рўй беради. Ҳаво ҳарорати +28 - +33 даража пасаяди.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ҳарорати пасая бошлайди – кундузги соатларда +33 − +38 даражани ташкил этади.

Аммо жазирама кунлар чекиниши вақтинчалик - дам олиш кунларига келиб ҳаво ҳарорати яна кўтарилади ва кундузи +40 даражани ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда июнь ойи ўрталарида ҳаво ҳарорати кескин ўзгарган ва кечаси 15 даражагача тушган эди.

Янгиликлар лентаси
0