19:11 08 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99

Фитна ва урушга қарши: Қозоғистон фуқаролари тинч митингга чиқишди

© Sputnik / Тимур Батыршин
Янгиликлар
Ҳавола олиш
772 0 0

Тинч намойишга 500га яқин киши келди, акция Nur Otan партияси томонидан ташкил этилган

ТОШКЕНТ, 6 июл – Sputnik. Nur Otan партияси томонидан ташкил этилган тинч митинг Алматида бўлиб ўтди. Биз биргамиз деб номланган митинг бир ҳафта олдин бошқа фаоллар намойиш ўтказган скверда бўлиб ўтган.

© Sputnik / Тимур Батыршин
Мирный митинг, организованный партией Nur Otan, прошел в Алматы

Митингда 500 га яқин кишилар иштирок этган, улар орасида маданият вакиллари, илм соҳаси вакиллари, шаҳар жамоатчилик кенгашлари вакиллари, ўқитувчилар иштирок этишган.

Намойиш ўтказилган ҳудудда бир қанча полициячилар, тез тиббий ёрдам каретаси ва иккита ёнғин ўчириш машиналари навбатчилик қилган.

Митинг иштирокчилари бирлашиб, фитначиларга чап беришга даъват қилганлар.

Намойишчилар қўлларида "Биз урушга қаршимиз, бизга фитначилар керакмас", "Аблязов - ҳақиқий фирибгар" ва бошқа шиорлар ёзилган транспарантларни ушлаб туришган.

Nur Otan партиясининг Алмати шаҳри филиали раисининг биринчи ўринбосари Станислав Конуров митингда чиқиш қила туриб, намойишда йиғилганлар мақсади чет элдан ҳаракат қилаётган фитначиларга қарши туриш эканини айтган.

"Биз ўз билимларимизни оширишимиз керак ва фитначиларга йўл беришимиз керак эмас. Бу ерда яшаётган фитначилар ортида ким турибди? Чет элга қочган Аблязов. Агар у ҳақиқатда Қозоғистон учун жон куйдирганида эди, ҳозир халқ ёнида бўларди", - деган Конуров.

Қочоқ олигарх Мухтар Аблязов бир нечта жиноий ишлар стал фигурантига айланган. 2018 йил март ойида суд "Қозоғистон демократик танлови" ҳаракати фаолиятини экстремистик деб тан олган. Аблязов норозиликларга даъват қилиб, ижтимоий тармоқлар орқали ижтимоий душманликни олов олдиради, деб таъкидлаган Қозоғистон Бош прокуратураси.

Асосий мавзулар