08:17 22 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев Ўзбекистонга бозорбоп техникалар кераклигини айтди

Пресс-служба президента Узбекистана
Янгиликлар
Ҳавола олиш
713 0 0

Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида йилига 11 мингдан зиёд техникага, жумладан, 4 мингта трактор, 500 та комбайн ва 5 мингдан зиёд осма-тиркама техникага эҳтиёж мавжуд

ТОШКЕНТ, 13 июл - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев куни кеча Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводида аграр соҳа машинасозлигини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Автомобильный затор на контрольно-пропускной пункт Акжол автодорожный на границе Кыргызстана и Казахстана
Пресс-служба правительства КР / Сабыр Аильчиев

Йиғилишда, жорий йил 1 октябрдан бошлаб иқтисодиётнинг барча жабҳалари қатори ушбу соҳада ҳам солиқ имтиёзлари бекор қилинаётгани тармоқ корхоналаридан янада фаол ишлашни талаб қилиши қайд этилди.

Ўтган 2018 йилда фермерларга 11,5 минг дона техника етказиб берилган ва 10 миллион доллар, жорий йилнинг биринчи ярмида эса 15 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги техникаси экспорт қилинган. 

Лекин бугунги кунда қишлоқ хўжалигида йилига 11 мингдан зиёд техникага, жумладан, 4 мингта трактор, 500 та комбайн ва 5 мингдан зиёд осма-тиркама техникага эҳтиёж мавжуд. Бундан ташқари, 2022 йилгача 263 минг гектар, 2025 йилгача яна 1 миллион гектардан зиёд ерлар қайта фойдаланишга киритилиши боис бу эҳтиёж янада ошади.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришни ривожлантириш, маҳсулот ва хизматлар турларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Кабина, бошқарув тизими, ғилдирак, тезлик узатгич, осма тизимлар каби асосий қисмлар локализация даражасини 32 %дан 56 %га етказиб, таннархни 30 %гача арзонлаштириш, шунингдек, маҳаллий корхоналар ўртасида кооперацияни йўлга қўйиш орқали йиллик импортни 20 миллион долларга қисқартириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Қишлоқ хўжалиги техникасини сертификатлаш тизимини такомиллаштириш, тайёр маҳсулотлар билан бирга хизматлар экспортини ҳам кенгайтириш вазифаси қўйилди. Замонавий техникалар ишлаб чиқарувчи ва уларга хизмат кўрсатувчи малакали мутахассислар тайёрлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

"Бизга рақобатбардош техника керак, қўшимча қиймат зарур. Тизим корхоналарида минглаб одамлар ишлаши лозим. Бугун белгиланган мақсадларни ким амалга оширади? Мутахассис. Нима амалга оширади? Ақл, билим, меҳнат амалга оширади", - деди президент.

Фермерларни қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлашнинг барқарор молиявий механизмларини яратиш, техникаларга сервис ва таъмирлаш хизмати кўрсатиш, эҳтиёт қисмлар етказиб беришни яхшилаш бўйича топшириқлар берилди.

Асосий мавзулар