08:35 13 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Шавкат Мирзиёев во время встречи с представителями Всемирного банка

Мирзиёев Жаҳон банки делегациясини қабул қилди

© Пресс-служба президента Узбекистана.
Янгиликлар
Ҳавола олиш
183 0 0

Банк Ўзбекистонда устувор тармоқларда амалга оширилаётган таркибий ислоҳотларнинг суръати ва натижадорлигини юксак баҳолаётгани қайд этилди

ТОШКЕНТ, 19 июл - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 июль куни Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот-хизмати.

Учрашувда Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Банк-молия сектори ва давлат корхоналарини ислоҳ қилиш, таълим, тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик шартларида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Сирил Мюллер Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Жаҳон банки президенти Девид Мелпасснинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Банк Ўзбекистонда устувор тармоқларда амалга оширилаётган таркибий ислоҳотларнинг суръати ва натижадорлигини юксак баҳолаётгани қайд этилди.

Сирил Мюллер мамлакат ва бутун минтақанинг барқарор тараққиёти йўлида Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасида Жаҳон банкининг интилиши қатъий эканини яна бир бор тасдиқлади.

Асосий мавзулар