ХТВ халқ эътирозига сабаб бўлган қарорни муҳокамага қўйди

© Sputnik / Антон Уницын / Медиабанкка ўтишПустые парты в одном из классов
Пустые парты в одном из классов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қўшимча квота асосида ота-оналарнинг ихтиёрий розилиги билан пуллик тўлов орқали мактабга жойлаштириш тартиби бекор қилинмоқда. Яъни бу ўзгартиришлар кучга кирса, қўшимча бир маротабалик тўлов орқали микроҳудудидан ташқаридан ўқувчини жойлаштириш имконияти умуман йўқ бўлади

ТОШКЕНТ, 20 июл - Sputnik. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги болаларни мактабга қабул жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифларни муҳокамага қўйди. Вазирлик фуқаролардан лойиҳага фаол муносабат билдиришни сўраган, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Шавкат Мирзиёев посетил школу имени Мухаммада Юсуфа в Андижане - Sputnik Ўзбекистон
Шерматов: муҳокамаларга сабаб бўлган қарор Конституцияга зид эмас

Маъмурий регламентга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Қўшимча квота қуйидагиларга ажратилиши белгиланмоқда:

1) микроҳудудда доимий прописка асосида яшаётган фуқароларнинг тегишли йилнинг 1 сентябрига қадар 6 ёшга тўладиган болаларига;

2) умумий ўрта таълим муассасасида фаолият юритувчи педагог ва ходимлар фарзандларига;

 3) акаси ёки опаси мазкур умумий ўрта таълим муассасасида таълим олаётган оилаларнинг мактаб ёшига етган фарзандларига;

4) умумий ўрта таълим муассасаларига бириктирилган микроҳудудда истиқомат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги маъмурий регламентда ота-оналарнинг ихтиёрий розилиги асосида энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида тўловни амалга оширганидан сўнг қуйидагилар учун қўшимча квота ажратилиши белгиланган:

 а) микроҳудуддан ташқарида истиқомат қилаётган мактаб ёшидаги болалар;

б) микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари мактаб ёшига етмаган, яъни тегишли йилнинг 1 январидан 31 августига қадар 7 ёшга тўлмайдиган болалар;

в) умумтаълим муассасаларида (микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари) таълим бериш тили бўйича бошланғич билим (мулоқот қилиш) кўникмасига эга бўлмаган болалар учун ариза берувчиларнинг ихтиёрий розилиги асосида йиғим ундирилади.

Бундан ташқари, кўрсатилаётган давлат хизматлари учун тўлов миқдори ҳамда қўшимча квота бўйича ота-оналарнинг ихтиёрий розилиги ҳамда Кузатув кенгаши томонидан белгиланадиган тўлов бекор қилинмоқда.

Қўшимча квота асосида ота-оналарнинг ихтиёрий розилиги билан пуллик тўлов орқали мактабга жойлаштириш тартиби бекор қилинмоқда. Яъни бу ўзгартиришлар кучга кирса, қўшимча бир маротабалик тўлов орқали микроҳудудидан ташқаридан ўқувчини жойлаштириш имконияти умуман йўқ бўлади.

Министр народного образования Шерзод Шерматов - Sputnik Ўзбекистон
Шерзод Шерматов нуфузли мактаб директорлари хусусида ўз фикрини билдирди

Қўшимча квота юқорида таъкидланган тоифадаги шахслар учун белгиланмоқда.

Қарор лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси жорий йилнинг 5 августга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 майдаги қарори билан "Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти" тасдиқланган. Маъмурий регламент ижтимоий тармоқлар, ОАВ, интернет тармоғи ҳамда жамоатчилик орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Ушбу маъмурий регламентга мувофиқ, жорий йилнинг 21 июнидан бошлаб, Тошкент шаҳрининг 81 та умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига болаларни давлат хизматлари маркази орқали қабул қилиш жараёнлари бошланган. Вазирлик хабарига кўра, шу кунга қадар 3330 нафар бола бириктирилган микроҳудуд доирасида ушбу 81 та давлат умумтаълим мактабларига тегишли йўлланмалар асосида коррупциясиз қабул қилинди.

Янгиликлар лентаси
0