Жазирама тугади: Ўзбекистонда салқин ҳаво кузатилади

© Sputnik / Дильшода РахматоваРабота Центра гидрометеорологической службы при МЧС Узбекистана
Работа Центра гидрометеорологической службы при МЧС Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яқин кунларда ҳаво ҳарорати кундузи атиги 32 даражани ташкил этади. Кечаси 18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 июл - Sputnik. Ўзбекистонда аномал жазирамадан сўнг ниҳоят ҳаво температураси пасаяди, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.

Жители и гости Ташкента у фонтана в жаркий день - Sputnik Ўзбекистон
Жазирама ва гармсел: Ўзбекистонда жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Яқин кунларда ҳарорат кундузи 32 даража иссиқни, кечаси - плюс 18 даража илиқни ташкил этади.

Хусусан, Тошкентда ҳаво кам булутли бўлиб, ёғингарчиликсиз кечади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик бўлмайди, ҳаво ҳарорати +36 даражагача кўтарилиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди, плюс 37 даража иссиқ бўлади. Ғарбдан эсувчи шамол тезлиги сониясига 7-12 метрни ташкил этади ва 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди, ҳаво ҳарорати +40 даража кўтарилиши мумкин. 26-28 июль кунлари кечаси +20...+25 даража, кундузи +33...+38 даража иссиқ кузатилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида +36 даража иссиқ бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида атиги +27 даража бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аномал жазирама икки ҳафтадан буён давом этмоқда ва ҳатто янги рекордларни ўрнатди.

Илгарироқ, июль ойи Ўзбекистон тарихида метеокузатувлар бўйича энг иссиқ ой бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0