Мавзулар, мақсадлар ва фактлар: Мирзиёевнинг Беларусьга биринчи расмий ташрифи

© Пресс-служба президента УзбекистанаАктивный диалог: Мирзиеев встретился с Лукашенко в Пекине
Активный диалог: Мирзиеев встретился с Лукашенко в Пекине  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Июль ойи охирида Ўзбекистон президенти Минскка учади. Мирзиёев янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича муҳокамалар ўтказади ва ҳамкасби Александр Лукашенко билан амалга оширилган ишлар натижасини таҳлил қилади

ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Июль ойи охирида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусьга биринчи расмий ташрифи бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда РИА Новости Минскдаги Ўзбекистон элчиси Носиржон Юсуповга таянган ҳолда.

Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Беларусь бош вазирлари ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзоладилар

Сафар 31 июль куни бошланади ва 1 августга қадар давом этади. Бу Ўзбекистон раҳбарининг Минскка биринчи расмий ташрифидир.

Хабарда таъкидланишича, Минскда ҳамкорликда амалга оширилган ишларнинг айрим якунлари таҳлил қилинади ва янги устувор лойиҳалар белгилаб олинади.

Сал олдин Лукашенко Мирзиёевни унга қулай вақтда кутаётгани ва "дўст ҳамда биродар" сифатида қарши олишга тайёрлини айтган эди.

Минскда 29-30 июль кунлари Беларусь ва Ўзбекистон регионларининг биринчи форуми бўлиб ўтади, унда икки мамлакат регионлари, вазирлик ва идоралари, парламентлари ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этадилар.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин президент Мирзиёевнинг Минскка ташрифи олдидан Беларусьда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилиши ҳамда буюк мутафаккир Алишер Навоий бюсти очилиш маросими бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0