20:37 01 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Янгиликлар
Ҳавола олиш
684 0 0

Тошкентда 23 июль куни эрталаб, соат 8:30 атрофида оилавий жанжалдан сўнг бедарак йўқолган деновлик қиз қидирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда бедарак йўқолган 19 яшар Зулхумор Нарзуллаева ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, қизнинг яқинлари ички ишлар идораларига мурожаат қилмаган. Фақат ИИББ ходимлари мессенжердаги оммавий гуруҳлардан бирида мазкур хабарга эътибор қаратган ва у ерда кўрсатилган телефон рақамлари билан боғланганидан сўнг қизнинг онаси ариза қилган.

© ГУВД г. Ташкента.
В Ташкенте родители ищут дочку, сбежавшую из дома

Зулхуморнинг онасининг маълум қилишича, у қизи билан Сурхондарёнинг Денов туманидан келган ва Сергели туманидаги Нилуфар кўчасида жойлашган ун заводида ишлаган. Ўзлари ҳам шу завод ҳудудидаги алоҳида хонада истиқомат қилишган. 23 июль куни эрталаб, соат 8:30 атрофида оилавий жанжалдан сўнг қиз бу ердан чиқиб кетган ва қайтиб келмаган.

Қизни кўрган-билганлардан бу ҳақда Сергели туман ИИБ ё Тошкент ИИББ мурожаат этишлари, 102 ёки фотода кўрсатилган телефонларга қўнғироқ қилишлари сўралади.

Асосий мавзулар