10:40 19 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Самолет авиакомпании Узбекистон хаво йуллари

UzAirways байрам муносабати билан 50%гача чегирмалар жорий этади

Пресс-служба авиакомпании
Янгиликлар
Ҳавола олиш
246 0 0

Чегирмалар 31 августдан 3 сентябрга қадар республика аҳолиси ва хорижлик сайёҳлар учун барча ички йўналишдаги қатновларга тақдим этилади.

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Ўзбекистон мустақиллигининг 28-йиллигини нишонлаш муносабати билан жорий йилнинг 31-августидан 3-сентябрига қадар республика аҳолиси ва хорижлик сайёҳлар учун барча ички йўналишдаги қатновларга 30 фоиздан 50 фоизгача бўлган байрам чегирмаларини тақдим этади.

Байрам чегирмалари:

- Индивидуал йўловчилар учун - 30%;

- Сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), лицей ва Олий ўқув юртлари, коллежлар талабалари, мактаб ўқувчилари,ЎзР ИИВ, ТВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ тизимларидаги махсус таълим муассасалари ва бошқа идораларнинг тингловчи ва ўқувчилари учун - 40%;

- Оила учун (2 ёки ундан кўп одам, шунингдек, эр ва хотин; эр, хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари; 18 ёшгача бўлган фарзандини кузатиб борадиган ота-оналар) - 50%;

- Нафақахўрлар ва ногиронлар учун - 50%;

- 1941-1945-йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши давридаги фидокорона меҳнати ва ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун - 50%;

- Чернобил АЭС фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқароларимиз учун - 50%;

Қайд этилишича, чегирмали авиабилетларни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг авиабилетларни сотиш марказий офиси ва Ўзбекистон аэропортлари кассаларида чегирмаларни олиш ҳуқуқини берувчи, тегишли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда харид қилиш мумкин.

Асосий мавзулар