09:15 12 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Военные медики Узбекистана идут первыми к пьедесталу почета

Ўзбекистон ҳарбий медиклари биринчиликда бормоқда

Пресс-служба
Янгиликлар
Ҳавола олиш
Халқаро армия ўйинлари-2019 (26)
255 0 0

Барча босқичлар натижасига кўра Ўзбекистон 5635 балл тўплаб, ҳозирча биринчиликда кетмоқда

ТОШКЕНТ, 10 авг - Sputnik. "Фориш" тоғ полигонида шу кунларда "Ҳарбий-тиббий эстафета" танлови иштирокчиларининг касбий маҳорати, аниқ ва тезкорлигини юзага чиқаришга қаратилган "Индивидуал маҳорат" танлови бўлиб ўтди.

Военные медики Узбекистана идут первыми к пьедесталу почета
пресс-служба
Военные медики Узбекистана идут первыми к пьедесталу почета

Унда 11 мамлакат шарафини ҳимоя қилган ҳарбий хизматчилар икки йўлакчада, қисқа масофадаги стартдан финишгача: шартли ярадор беморнинг қўлини жгут билан боғлаш ва белгиланган маррагача судраб бориш; ўпка-юрак реанимациясида юрак ёпиқ массажи махсус манекенга сунъий нафас бериш ҳамда шартли беморнинг қўлини боғлаган ҳолда, хавфсизлик қоидаларига риоя этиб, уни кўтарганча ҳудуддан эвакуация қилиш вазифаларини бажарди.

Нуфузли танлов низомига кўра, аёллар ўртасида шартли беморнинг оғирлиги – 62 килограмм бўлса, эркаклар ўртасида – 70 килограммни ташкил этди (бронежилетдан ташқари!). Натижалар билан қуйида танишишингиз мумкин.

Шифокорлар ўртасида: Элмурод Бобожонов (1178 балл) — Ўзбекистон; Андрей Малахов (990 балл) — Россия; Нуржан Капезов (929 балл) — Қозоғистон энг яхши натижаларга эришишди.

Ўрта ва кичик тиббий персонали ўртасида: Валижон Бегалиев (1101 балл); Шохруҳ Иброҳимов (1062 балл); Хокимбек Мадаминжонов (1050 балл)лар энг яхши натижа кўрсатди, уларнинг барчаси Ўзбекистон вакили.

Ушбу йўналиш бўйича аёллар ўртасида ўтказилган мазкур шарт натижаларида ўзбекистонлик аёл ҳарбийлар ғалаба қозонди: Ойдин Убайдуллахужаева (802 балл); Лилия Манасыпова (781 балл); Саидахон Абдумўминова (777 балл).

Барча босқичлар натижасига кўра Ўзбекистон 5635 балл тўплаб, ҳозирча биринчиликда кетмоқда. Иккинчи ўринда Қозоғистон 4913 балл билан одимлаётган бўлса, кучли учликка Россия (4808 балл) якун ясамоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 10 август куни "Ҳарбий-тиббий эстафета" танловининг "Энг яхши ҳайдовчи" шарти бўлиб ўтади.

Мавзу:
Халқаро армия ўйинлари-2019 (26)

Асосий мавзулар