18:37 25 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Хирург перед началом операции

Ўзбекистон ССВ аутсорсинг тизимини ўлимга қарши курашнинг муҳим шарти деб билмоқда

© Sputnik / Сергей Кузнецов
Янгиликлар
Ҳавола олиш
264 0 0

Аутсорсинг тизими шифокорга фақат даволаш билан шуғулланиш имкониятини яратади

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийлари идора тизимидаги энг муаммовий соҳаларда аутсорсинг тизимини жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда бугун АОКА биносида бўлиб ўтган брифинг давомида маълум қилинди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат-хусусий шериклик ва тиббий туризмни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Камолхўжа Эшназаровнинг таъкидлашича, аутсорсинг тизими аксарият ривожланган давлатларда йўлга қўйилган.

"Исроил, Германия давлатларида бўлганимда, менга ҳатто котибаси аутсорсинг тизими асосида келиб ишлаётганини айтишди. Тўғрида, шифокорнинг асосий ва ягона вазифаси - одамларни даволашдан иборат бўлиши керак. У коммунал хизматларига қандай ҳақ тўлаш, хонасини ким тозалаши, кўчани ким супуриши, касалхонани ким қўриқлаши ёки дориларни ким олиб келиб бериши ҳақида бош қотирмаслиги лозим", - деб тушунтиради ССВ вакили.

Шу боис, соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш ишларини ушбу соҳада бирламчи аҳамиятга эга йўналишлардан бошлашга келишиб олинган.

"Тиббиёт соҳасида энг муаммоли соҳаларни танлаб олдик. Ўлим кўрсаткичларига энг кўп олиб келаётган, аҳолининг яшаш муддатини узоқлаштира оладиган, энг кўп молиявий маблағ талаб қилаётган ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, ҳудудларнинг эҳтиёжларини энг кўп оғир аҳволга олиб келиб қўядиган йўналишлар шулар жумласидан. Булар ичида энг муаммолиси - гемодиализ хизмати экан. Сабаби, бугунги кунда гемодиализ хизматига борадиган беморларга икки баробар кам хизмат кўрсатилади. Бир марталик гемодиализни битта беморга тўрт маротаба ишлатаяпмиз - беморларнинг ўртача яшаш умри 5 йилдан ошмайди. Дунё бўйича бу кўрсаткич 10 йилдан юқори", - дея тушунтирди аутсорсинг тизимининг истиқболини Эшназаров.

Ушбу тадбирларни бажариш мақсадида, "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларида аутсорсинг хизматларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

Сентябр ойи охиригача қарор тасдиқланса, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида аутсорсингга ўтиш ишлари бошланади.

Асосий мавзулар