20:26 22 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Один день с хокимом Яшнабада - Хожиакбаром Тилляшайховым

Ўзбекистонда йил якунига қадар 10 мингта уй-жой қуриб битказилади

Sputnik / Дильшода Рахматова
Янгиликлар
Ҳавола олиш
105 0 0

Ўзбекистон раҳбари бу уйларнинг сифати ва нархларини алоҳида назоратга олиш зарурлигини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 август куни мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2019 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш ҳамда 9 ой ва йил якуни бўйича белгиланган прогноз параметрларига эришишни таъминлайдиган устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммуникациялар инфратузилмасини яхшилаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Ҳисобот даврида уй-жойлар, йўл-логистика ва ижтимоий инфратузилма объектлари қуриш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилди. Хусусан, "Обод қишлоқ" дастури доирасида 159 тумандаги 478 та қишлоқ янгича қиёфа касб этди, уларга ичимлик суви, газ ва электр тармоқлари тортилди. Шунингдек, 3,6 минг километр автомобиль йўлларида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди.

Бу борадаги ишларни давом эттириб, аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш, ижтимоий шароитларни яхшилаш масалаларига яна бир бор эътибор қаратилди.

Йил якунига қадар 10 мингта уй-жой ва 111 та кўп қаватли уйларни қуриб битказиш, 1 минг 200 километр ичимлик ва оқова сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш, уларнинг сифати ва нархларини алоҳида назоратга олиш зарурлиги таъкидланди.

Асосий мавзулар