Ўзбекистонда қўлда терилган бир кило пахта учун 800 сўмдан тўлаш режалаштирилмоқда

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишСборщица хлопка
Сборщица хлопка  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қўлда терилган 1 килограмми учун биринчи теримда ўрта толали пахта навлари учун – 800 сўмдан, узун толали пахта навлари учун – 1000 сўмдан тўлаш режалаштирилмоқда

ТОШКЕНТ, 17 авг - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2019 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Сбор урожая хлопка в Ставропольском крае - Sputnik Ўзбекистон
"Пахтага бюджет ташкилотлари чиқмайди": Мирзиёев амалдорларни ҳозирдан огоҳлантирди

2019 йил ҳосили учун етиштирилган пахта хом ашёсини териб олишда:

пахта хом ашёсининг машинада терилган 1 тоннаси учун 500 000 сўм;

қўлда терилган 1 килограмми учун биринчи теримда ўрта толали пахта навлари учун – 800 сўмдан, узун толали пахта навлари учун – 1000 сўмдан,

иккинчи теримда ўрта толали пахта навлари учун – 1000 сўмдан, узун толали пахта навлари учун – 1400 сўмдан меҳнат ҳақи тўланиши режалаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0