05:27 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Заместитель гендиректора МАГАТЭ Михаил Чудаков

МАГАТЭ вакили АЭС қурилишига қарши "қўзғолон" ортида ким турганини айтди

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Янгиликлар
Ҳавола олиш
173910

Эскперт шунингдек, одамларда ваҳима уйғотаётган Фукусима ва Чернобиль воқеалари борасида ҳам ўз қарашларини билдирди

ТОШКЕНТ, 19 авг - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистоннинг атом энергетикасини ривожлантириш ҳақидаги қарори энг тўғри қарордир, деди бугун журналистлар билан учрашувда Халқаро атом энергетикаси агентлиги (МАГАТЭ) директори ўринбосари Михаил Чудаков.

МАГАТЭ вакили ўз чиқишида Ўзбекистонда 1956 йилда, яъни Халқаро атом энергетикаси агентлигига асос солинган вақтда, Ядро физикаси институти ташкил этилганига эътибор қаратди.

Ўзатом АЭС ҳақидаги ваҳимали миш-мишларга нуқта қўйди >>>

"Олтмиш йилдирки Ядро физикаси институти қошида реактор эксплуатация қилиб келинмоқда. Шу вақт давомида тўпланган материаллар, бажарилган улкан ишлар - Ўзбекистон учун катта тажриба бўлди. Мамлакат МАГАТЭ билан ҳамкорликни йўлга қўйганига энди 25 йил бўлди, аммо Ўзбекистон бу ташкилот билан СССР таркибида бўлган даврдан, яъни МАГАТЭга асос солинган вақтдан бошлаб ҳамкорлик қилиб келган", - деди у.

Чудаков шунингдек, атом энергетикаси - бу атмосферага зиён етказмасдан, экологик тоза электр энергиясини олиш мумкин бўлган ягона тўғри йўл эканлигини қайд этди.

"Гап инсоният тараққиёти, иқлимдаги ўзгаришлар ҳақида борар экан, атом энергетикаси ҳақида, албатта, гапирилади. Гувоҳи бўлиб турибсиз, йилдан-йилга иқлим ўзгармоқда - ҳаво ҳарорати юқорилаб бормоқда. Уран - ноёб ёқилғи. Бир килограмми 800 минг киловатт электр энергиясини беради. Кўмир ёки газдан эса атиги - 7-8 киловатт олиш мумкин. Ҳозирда дунёда мавжуд атом станциялари йилига 2 миллион гигатонна карбонад ангидрид газининг атмосферага улоқтирилишини олдини олади. Бу бир йилда 400 миллион автомобилларни йўллардан олиб ташлаш билан тенг. АЭСнинг экология олдидаги хизмати шунда", - дея тушунтирди Чудаков.

Эскперт шунингдек, одамларда ваҳима уйғотаётган Фукусима ва Чернобиль воқеалари борасида ҳам ўз қарашларини билдирди.

"Бу ҳодисалар бўлганини ҳеч ким инкор этмайди, бироқ уларнинг инсон саломатлигига таъсири ўта оширилган. Дейлик, Фукусимада ҳеч ким радиация туфайли ҳалок бўлмаган, икки киши цунами оқибатида чўккан, холос. Чернобыльда эса расман 28 киши ҳалок бўлган. Яна бир неча ўнлаб кишиларнинг ҳалок бўлгани савол остида. Айтмоқчиман-ки, Голливудда ишланган "Чернобыль" фильмда сўзлаб берилгани каби минглаб кишилар ҳаётдан кўз юмган эмас", - деди Чудаков. 

Ўзбекистонга яна нечта АЭС керак >>>

МАГАТЭ расмий вакили шунингдек, атом энергетикасини ривожлантиришга қарши "ҳайқириқлар" ортида муқобил энергия манбалари турганига шубҳа қилмайди.

"Улар - келажак фақат атом энергетикасиники эканини, айнан ядровий энергетика углерод энергетика манбаини "сўнгги манзилга кузатишини" жуда яхши билишади. Умуман, жаҳонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам атом энергетикаси энг истиқболли соҳалардан биридир, у ривожланишда давом этади ва атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик ядро энергетикаси инфратузилмасини мустаҳкамлаш бўйича қатор дастурларга эга ва бунда Ўзбекистонда кўмак беришга тайёр", - дея хулоса қилди Чудаков.

Чудаков ташрифининг биринчи кунида Фанлар академияси Ядро физикаси институтида МАГАТЭ экспертларининг ЯИФ билан ҳамкорликдаги миссияси - Omarr mission бўйича келишувга эришилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг октябр ойида Россия ва Ўзбекистон президентлари Владимир Путин ҳамда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини қуриш лойиҳасига старт беришган эди.

АЭС қуриладиган майдон сифатида Жиззах вилояти Тузкон кўли яқинидаги майдонлардан бири танлаб олинди.

Халқаро атом энергияси агентлигининг мустақил ҳукуматлараро ташкилот сифатидаги фаолияти - атомдан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Ўзбекистон мазкур ташкилот билан илмий-техник ҳамкорлик доирасида атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш бўйича кўплаб лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Асосий мавзулар