Суд Атамбаев ҳибс муддатини узайтириш масаласини кўриб чиқмоқда

© Sputnik / Табылды КадырбековБывший президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев
Бывший президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон Республикаси миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) СИЗОсида собиқ президентнинг ҳибс муддатини узайтириш бўйича сайёр суд мажлиси ўтказилмоқда

ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Первомайск туман суди собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ҳибс муддатини узайтириш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон мухбирига Атамбаевнинг адвокати Сергей Слесарев. 

Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев   - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаев оиласи номида бўлган мол-мулк хатлаб қўйилди

Сайёр суд мажлиси ГНКБ СИЗОсида бўлиб ўтмоқда. Слесаревнинг таъкидига кўра, бу жараён ҳақида у бугун, деярли суд бошланиши аввалида хабар топган.

"Атамбаевнинг адвокатлари ичкарига киришди. Бино олдида собиқ президентнинг маслаҳатчиси Кундуз Жолдубаева ва Атамбаевнинг тўнғич ўғли Сейитбеклар турибди", — деб хабар берган мухбир.

Атамбаевнинг ҳисбга олиниши

7 август куни кечқурун Кой-Таш қишлоғида ГКНБ спецнази Атамбаевни қўлга олиш бўйича операцияни амалга оширишга ҳаракат қилди, аммо штурм унинг тарафдорлари томонидан йўққа чиқарилди. 8 август куни ҳуқуқ тартибот органлари такрорий штурмни амалга оширдилар, оқибатда сиёсатчи таслим бўлди. Худди шу куни 26 август санасига қадар Атамбаевни ГНКБ СИЗОсида қолдириш қарори қабул қилинди. Шунингдек, унинг бир неча тарафдорлари ҳам ҳибсга олинган.

Атамбаев 14та жиноий иш бўйича айбланмоқда. Собиқ президент адвокати сўзларига кўра, Атамбаев тергов бошланган кундан бошлаб бирорта саволга жавоб бермаган, сабаби ўзига қарши амалга оширилаётган ҳаракатлар ноқонуний, деб ҳисоблайди.

Янгиликлар лентаси
0