Ўзбекистон банкларида нақд доллар сотилиши бошланди - МБ

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишКурс валют
Курс валют - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
20 августдан тижорат банклари нақд валюта сотишни бошлади.

ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки мамлакатда доллар билан боғлиқ вазият бўйича тушунтириш берди.

Золотые слитки - Sputnik Ўзбекистон
Россия аҳолисига доллар ўрнига олтин таклиф қилинди

МБ расмий баёнотида айтилишича, 20 август санасидан бошлаб тижорат банклари томонидан доллар сотилиши йўлга қўйилган. Чет эл валютасини валюта айрибошлаш шохобчаларида сотиб олиш мумкин.

Бугунги кунда доллар сотиб олиш курси - 9384 сўм, сотув - 9450 сўм.

Эслатиб ўтамиз, 9 август куни Марказий банк Ўзбекистонда доллар нега кескин кўтарилганига изоҳ берган эди.

Банк маълумотига кўра, бу ташқи ва ички омиллар таъсири туфайли юз берган.

Ташқи омиллар: жорий йил июл ойидан бошлаб, Ўзбекистоннинг асосий савдо шериклари бўлган баъзи мамлакатларда (Россия, Қозоғистон ва Хитой) миллий валюталарнинг қадрсизланиши тенденцияси кузатилмоқда, бу ўз навбатида, ички валюта бозоримиз иштирокчиларининг алмашув курси бўйича кутилмалари ва қарорлар қабул қилиш жараёнига маълум даражада таъсир кўрсатмоқда.

Ички омиллар, асосан импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютага бўлган талабнинг ўсиб бориши билан боғлиқ.

Золото - Sputnik Ўзбекистон
Россия, Хитой, Ҳиндистон нега тинимсиз олтин сотиб олмоқда?

Ички валюта бозорида талаб ва таклиф ҳажмлари маълум бир даражада барқарор шаклланган даврда, Марказий банкнинг интервенциялари ишлаб чиқарувчилардан монетар олтинни сотиб олиш натижасида ҳосил бўлган қўшимча ликвидликни стерилизация қилиш билан биргаликда, валюта курсини қисқа муддатли тебранишларини пасайтирувчи инструмент сифатида қўлланиб келинади.

Шунингдек, ички валюта бозорида юзага келган жорий ҳолатни инобатга олиб, Марказий банк интервенцияларни амалга оширишда валюта курси кунлик тебранишининг кенгайтирилган коридорини қўллаш механизмига ўтмоқда.

Марказий банк қисқа муддатли ўзгарувчанликни давом эттириш ва фундаментал трендга қайтишни давом эттириш билан курсни маълум бир даражада тартибга солишни истисно этмаган эди. 

Янгиликлар лентаси
0