06:40 18 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Янгиликлар
Ҳавола олиш
41400

Президент мактабларига ўтказилган якуний имтиҳон тест синовларининг натижалари эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. Жорий йилнинг 21 июлидан 24 июлига қадар ўтказилган якуний имтиҳон тест синовларининг натижалари Cambridge ташкилоти веб-сайтида эълон қилинди.

Тест натижаларини компьютер ишлатган ҳолда ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин:

Ушбу кўрсатилган веб-сайтга киргандан сўнг:

1. Талабгор топширган ҳудуд танланади.

(Тошкент, Наманган, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикаси).

2. Сўнгра президент мактабларига топширган синф танланади.

3. Номзоднинг натижасини билиш учун қидириш тугмаси босилади (Ctrl+F), сизга тақдим этилган 11 рақамлик махсус идентификация рақами терилади ва Enter тугмаси босилади.

4. Якуний босқич имтиҳонларидан ўтган номзодлар – жадвалнинг юқори қисмида кўк рангда белгиланган бўлади.

5. Якуний босқич имтиҳонларидан ўта олмаган номзодлар эса – оқ ранг билан белгиланган бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 20 фeвралида прeзидeнт Шавкат Мирзиёeв “Прeзидeнт мактабларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Ҳужжатга кўра, прeзидeнт мактаблари мамлакатнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич ташкил этилади.

Асосий мавзулар