Сирдарё вилояти Халқаро инвестицион форумга тайёргарлик кўрмоқда

© Sputnik / Всеволод Тарасевич / Медиабанкка ўтишГород Гулистан
Город Гулистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Форум доирасида вилоятда қатор маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Эртага, 22 август куни, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида чет эл компаниялари ва дипломатик корпус иштирокида I Халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Шавкат Мирзиёев предложил усилить контроль за инвестициями - Sputnik Ўзбекистон
Экспорт, инвестиция ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари муҳокама қилинди

Форум дастуридан секция йиғилишлари, Сирдарё вилояти ишлаб чиқарувчиларининг кўргазмаси, "B2G" ва "B2B" шаклларидаги кооперация биржаси ҳамда вилоят ҳокимининг маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари учун брифинги ўрин олган.

Ушбу форум Сирдарё вилоятининг чет эл мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорлигига янги импульс бериши ва вилоятга тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилишига кўмак бериши кутилмоқда.

Тадбирда ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланади.

Шунингдек, Халқаро инвестиция форуми доирасида "Гул байрами", "Қовун сайли" ва "Қушлар байрами" ҳам ташкил этилади.

Янгиликлар лентаси
0