Сирдарёда 1-Халқаро инвестиция форуми иш бошлади

© Sputnik / Дильшода РахматоваВ Сырдарье начался Международный инвестиционный форум
В Сырдарье начался Международный инвестиционный форум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сирдарё воҳаси хорижий инвесторлар учун илк марта ўз эшикларини кенг очмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида  I Халкаро инвестиция форуми ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилмоқда.

Город Гулистан - Sputnik Ўзбекистон
Сирдарё вилояти Халқаро инвестицион форумга тайёргарлик кўрмоқда

Вилоят ҳокими Ғофиржон Мирзаев Сирдарё вилоятининг ички имкониятлари ва инвестициявий жозибадорлигининг устувор йўналишларини санаб ўтди.

“Биринчидан, қишлоқ хўжалигида инновацион ёндашувларни ишга солиш, пахтачалик кластери, инвестив боғлар, логистика марказларини қуриш, шунингдек, чорвачилик, балиқчилик кластерларини ташкил қилиш. Иккинчидан, саноат соҳаси, шу жумладан, енгил саноат ипакчилик, озиқ-овқат, фармацевтика, кимё саноати, шу билан бирга муқобил электр манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш. Учинчидан, туризм, шу жумладан, янги меҳмонхоналар, кўнгилочар марказлар ва бошқа туризм инфратузилмаларини ривожлантириш. Тўртинчидан, технопарклар, хорижий етакчи олий ўқув юртлари филиалларини ташкил қилиш, хусусий тиббиёт ҳамда ахборот коммуникацияларини ривожлантиришдан иборатдир”, - деди ҳоким ўз чиқишида.

Сирдарё воҳаси хорижий инвесторлар учун илк марта ўз эшикларини кенг очмоқда. Ушбу ўтказилаётган форумда икки юз миллион доллардан ортиқ инвестицион ва экспорт шартномалари имзоланиши кутилмоқда.

Шунингдек, бугун Гулистон шаҳридаги “Юрт байроғи” майдонида баландлиги 65 метр бўлган Ўзбекистон байроғи рамзий кўтарилади. Халқаро инвестиция форуми доирасида "Гул байрами", "Қовун сайли" ва "Қушлар байрами" ҳам ташкил этилади.

Янгиликлар лентаси
0