21:31 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Строящаяся атомная электростанция. Иллюстративное фото

Ўзбекистон атом соҳаси учун кадрларни қандай тайёрлаяпти

Sputnik
Янгиликлар
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши (26)
64610

Ядровий хавфсизлик соҳасида ваколатли органларни ходимлар билан таъминлаш, ходимларни ўқитиш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш бўйича алоҳида давлат дастури тайёрланган. Ҳужжат август охирида қабул қилинади.

ТОШКЕНТ, 23 авг - Sputnik, Дилшода Раҳматова. 23-август куни 21-ялпи мажлис давомида Ўзбекистон Республикаси Сенати тинч атом тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Овоз беришдан олдин бўлган савол-жавоб ва қизғин музокараларда сенаторлар мутасаддиларга кадрлар масаласи, хавфсизлик ва ЯИФ илмий салоҳияти ҳақидаги саволлар билан мурожаат этдилар.

В агентстве Узатом прошла встреча с представителями МАГАТЭ
Пресс-служба Минэнерго Узбекистана

Хусусан, саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Ғуломов Ўзбекистон АЭС учун кадрларни қай тарзда тайёрлаётгани ҳақида маълумот бериб ўтди.

Ғуломовнинг айтишича, ўтган йилнинг ўзида Москва муҳандислик-физика институти (МИФИ)га 50 нафар бакалавриат ва магистрантлар ўқишга кирган. Ўн икки нафар магистрант бир йилдан кейин Ўзбекистонга ишлаш учун қайтиб келади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтган йили Тошкентда МИФИ филиали ташкил этилган ва жорий йил сентябрдан ОТМ ўз фаолиятини бошлайди. Ядро энергетикаси, ядро физикаси ва технологиялар, электр энергетика ва иссиқлик энергетикаси (атом станцияларда қўлланилади) йўналишларининг ҳар бирига 25 нафардан жами 100 нафар талаба қабул қилинади. Шунингдек, жорий йил Москвага бакалавриат йўналишида таҳсил олишлари учун 3 нафар талаба юборилмоқда.

Ядровий хавфсизлик соҳасида ваколатли органларни ходимлар билан таъминлаш, ходимларни ўқитиш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш бўйича алоҳида давлат дастури тайёрланган. Ҳужжат август охирида қабул қилинади.

"Бундан ташқари, бир йил олдин Россия Федерациясининг худди бизнинг қўмитага ўхшаш турдош "Ростехнадзор" ташкилоти билан ўзаро ҳамкорлик англашув меморандуми имзоланган. Шу пайтгача тўрт маротаба учрашувлар ўтқаздик. Бу йил икки нафар ходимимизни тажриба алмашиш учун Москвада юбордик, улар ҳам тажриба ўрганиб, қайтиб келди", - деди саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси.

Ғуломовнинг айтишича, қўмита айни вақтда Ўзбекистонда қурилиши мўлжалланаётган АЭС русумидаги атом электростанцияларида бўлаётган ишларни ўрганиш, лойиҳалаштириш, қуриш, эксплуатация қилиш ва кейинчалик эксплуатациядан чиқариш тажрибасини ўрганиш ва тажриба алмашиш борасида Беларус Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қошидаги радиация ва ядровий хавфсизлик департаменти билан битим тузиш арафасида. Ҳужжат йил якунига қадар имзоланиши кутилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон томон халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) билан 2020-2021 йилларга махсус ваколатли органлар учун мутахассисларни тайёрлаш бўйича алоҳида дастур қабул қилмоқда. Ушбу дастур асосида кейинги йилдан бошлаб ишлар давом эттирилади. Жорий йилнинг ўзида ўзбекистонлик мутахассислар МАГАТЭнинг 26та тадбирларида иштирок этиб, 50 нафардан ортиқ мутахассислар турли семинар ва ўқув курсларида қатнашган ва махсус сертификатларга эга бўлишган.

Мавзу:
Ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши (26)

Асосий мавзулар