14:57 15 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Девушка радуется своей фамилии в списках зачисленных абитуриентов

Ўзбекистонда тест синовларининг якуний натижалари эълон қилинди

© Sputnik / Евгений Биятов
Янгиликлар
Ҳавола олиш
3108 0 0

Давлат тест маркази хабарига кўра, танлов натижаларини 3 хил усулда билиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 24 авг - Sputnik. 2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг якуний натижалари эълон қилинди.

Давлат тест маркази хабарига кўра, танлов натижаларини 3 хил усулда билиш мумкин.

Абитуриентнинг шахсий кабинет орқали:

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида ҳар бир абитуриент учун шахсий кабинет яратилган бўлиб, абитуриентлар шахсий кабинет орқали танлов натижаларини билиши мумкин.

Бунинг учун cabinet.dtm.uz сайтига паспорт серияси ва рақамини ёки абитуриент ID’сини киритиш керак.

SMS хабарнома хизмати орқали:

Абитуриентлар танлов натижаларини 5100 рақамига абитуриент ID’сини юборган ҳолда ҳам билиши мумкин.

Бунда SMS юборилган телефон рақамига танлов натижалари бўйича SMS хабарнома юборилади.

Тест натижалари қайдномаси орқали:

Натижалар эълон қилингандан сўнг тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади. Абитуриентлар олий таълим муассасаларига борган ҳолда қайдномадан танлов натижаларини кўриши мумкин.

Асосий мавзулар