Ўзбекистонда 100 ёшдан ошганларга медал берилди

Oбуна бўлиш
Хусусан, 11 нафар Ўзбекистоннинг турли вилоятларида, шу жумладан, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, бир асрдан кўп умрни кўриб қўйган кекса ёшдаги фуқаролар "Шуҳрат" медали билан тақдирланганлар

ТОШКЕНТ, 30 авг - Sputnik. Ўзбекистонда 100 ёшдан ошган қариялар Мустақиллик байрами арафасида "Шуҳрат" медали билан тақдирландилар, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Первый заместитель председателя Сената Олий Мажлиса Садык Сафаев - Sputnik Ўзбекистон
Содиқ Сафоев орден билан тақдирланди

Хусусан, 11 нафар Ўзбекистоннинг турли вилоятларида, шу жумладан, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, бир асрдан кўп умрни кўриб қўйган кекса ёшдаги фуқаролар "Шуҳрат" медали билан тақдирланганлар.

Президент фармонида кекса ёшдаги бу кишиларнинг кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, жамиятда миллатлараро дўстлик ва тотувликни кучайтириш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда фаол иштироки алоҳида таъкидлаб ўтилган.

Илгарироқ, ватан мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқ маданияти ва маънавиятини юксалтириш, миллий ғояни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, ёрқин истеъдоди ва серқирра ижоди учун фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланганлиги ҳақида хабар эълон қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0