Афғонистон ҳукумати АҚШ ва толиблар ўртасида тузилган битим лойиҳасидан ташвишда

© AFP 2023 / SHAH MARAI Афганские полицейские в Кабуле.
 Афганские полицейские в Кабуле.  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ, АҚШ ва "Толибон" ўртасида 11та банддан иборат битим лойиҳаси келишилгани, келишув жараёни ниҳоясига етгач, АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва "Толибон" ҳаракатининг Дохадаги сиёсий офиси раҳбари Мулла Бародар томонидан имзоланиши белгиланган

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. Афғонистон ҳукумати АҚШ ва "Толибон" радикал ҳаракати ўртасида келишилган битим лойиҳаси оқибатларидан ташвишдалигини билдиради, деб баёнот берди Афғонистон президентининг вакили Седик Седдики.

Житель Хазарейской общины в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда ИШИДнинг қанча жангариси борлиги маълум қилинди

"Афғонистон ҳукумати тинчлик жараёнида барқарор тинчликни таъминлайдиган ва урушга барҳам берадиган ҳар қандай ўсишни қўллаб-қувватлайди, лекин Афғонистон ҳукуматининг асосий ташвиши АҚШ ва толиблар ўртасидаги битим билан боғлиқдир", - деб ёзган Седдики ўзининг Twitterида.

У, асосий ташвишлар битим билан боғлиқ асосий хатарлар қандай бартараф этилиши ҳақидалигини таъкидлаб ўтди.

"Афғонистон ҳукумати ташвиш тортмоқда ва шу боис, ушбу ҳужжатнинг аниқ изоҳлаб берилишини талаб қилади, токи биз кераксиз хатарларни таҳлил қилиб чиқиб, хавфли оқибатлар пайдо бўлишининг олдини олмоғимиз даркор", - деб қўшимча қилди у.

Илгарироқ, АҚШ ва "Толибон" ўртасида 11та банддан иборат битим лойиҳаси келишилгани, келишув жараёни ниҳоясига етгач, АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва "Толибон" ҳаракатининг Дохадаги сиёсий офиси раҳбари Мулла Бародар томонидан имзоланиши белгиланган.

АҚШ ва "Толибон" радикал ҳаракати Қатарда ўнта музокаралар жараёнини ўтказдилар. Томонлар америка қўшинларининг мамлакатдан чиқарилиши муддатлари хусусида аниқ келишув имзолашни режалаштирмоқда. Бунинг эвазига Афғонистон ҳудуди АҚШ ва бошқа мамлакатларга ҳужум мақсадида ишлатилмаслиги кафолати зарур. Гарчи АҚШ якуний тартибга солиш жараёнида афғон ҳукумати ҳам иштирок этиши лозимлигини талаб қилган бўлса ҳам, Афғонистон ҳукумати ушбу музокараларда иштирок этмаяпти.

Янгиликлар лентаси
0