Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари Наманганда "террорчиларни йўқ қилади"

Oбуна бўлиш
Ушбу машғулотлар Россияда бўлиб ўтадиган "Марказ – 2019" доирасида ўтказилади. Наманган вилоятининг тўрли ҳудудларида ўтказиладиган машғулотлар давомида шартли террорчилар йўқ қилиниши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. 16-21 сентябрь кунлари "Марказ – 2019" йирик масштабдаги стратегик қўмондонлик-штаб ўқувлари ўтказилади, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.

СПУТНИК_антитеррористические  учения Коллективных сил ОДКБ в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон
НАТО ҳарбийларининг тушига ҳам кирмаган - "Марказ-2019" аксилтеррор машғулотлари ҳақида

Машқларда етти мамлакат – Россия, Қозоғистон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг  ҳарбий контингенти қатнашади.

Машқларнинг биринчи босқичида Ўзбекистонда - Наманган вилоятида жойлашган "Ғурумсарой" полигонида ўтказилади.

Бунда Ўзбекистон ва Тожикистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари "Марказ – 2019” йирик масштабдаги стратегик қўмондонлик-штаб ўқувлари доирасида ҳамкорликдаги қўшма машғулотларни ўтказади. 

Беш кун давом этадиган машғулотларда Тожикистон Қуролли Кучларидан икки юзга яқин ҳарбий хизматчи иштирок этади, шунингдек, Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг бир қатор бўлинмалари ва ҳарбий бошқарув органларининг ҳарбий хизматчилари қатнашиши кўзда тутилган.

Наманган вилоятининг тўрли ҳудудларида ўтказиладиган машғулотлар давомида шартли террорчилар йўқ қилиниши режалаштирилган. Ўқув машғулотларининг иккинчи босқичида эса Ўзбекистон ва Тожикистон Қуролли Кучлари ҳарбий контингенти ҳамкорликдаги ҳаракатларини Россия Федерациясининг Оренбург вилоятида жойлашган “Донгуз” полигонида амалда қўллаши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбий хизматчилари 2018 йилнинг 18-22 сентябрь кунлари Тожикистоннинг "Чоррух-Дайрон" ўқув маркази ва "Нурафшон" полигонида ҳамкорликда машғулотлар ўтказишган эди.

Янгиликлар лентаси
0