13:18 19 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Работа за компьютером

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси сайти иш бошлади

CC0 / pixabay
Янгиликлар
Ҳавола олиш
334 0 0

Виртуал қабулхона бўлими орқали фуқаролар ўзларини қизиқтирган масала, шикоят ва таклифларини ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига тўғридан-тўғри йўллашлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 6 сен - Sputnik. Ўзбекистонда Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг расмий сайти ишга туширилди. Бу ҳақда UZINFOCOM компанияси – портал яратувчиси хабар қилди.

Мазкур сайт Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси фаолиятини очиқлик ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистонда бўлиш тартиби ҳамда фуқароларнинг мамлакатдан четга чиқиш учун виза стикерларини расмийлаштириш тартиби билан таништириш ва маълумот бериш мақсадида жорий этилган.

Сайт Главного управления миграции и оформления гражданства Министерства внутренних дел Узбекистана
Сайт Главного управления миграции и оформления гражданства Министерства внутренних дел Узбекистана

Сайтнинг ўзбек ва рус тилларидаги талқини мавжуд, шунингдек, кенгайтирилган қидирув тизими, мобиль воситаларидан фойдаланиш учун мослаштирилган дизайн, шу билан бирга имконияти чекланган фойдаланувчилар учун махсус функциялар (контраст, шрифт ҳажмини катталаштириш ва овозли ҳамроҳ) яратилган.

Виртуал қабулхона бўлими орқали фуқаролар ўзларини қизиқтирган масала, шикоят ва таклифларини ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига тўғридан-тўғри йўллашлари мумкин.

Асосий мавзулар