13:39 19 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Эмомали Рахмон на лично контролирует строительство Рогунской ГЭС

Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСини қурган қурувчиларга давлат мукофотларини топширди

© president.tj
Янгиликлар
Ҳавола олиш
432 0 0

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСи ишчиларини қутлади ва уларга давлат мукофотларини топширди

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСи қурувчиларига давлат мукофотларини топширди.

Тақдирлаш маросими олдидан давлат раҳбари барча иштирокчиларни муҳим тарихий воқеа - Роғун гидроэлектрстанциясининг иккинчи агрегати ишга туширилиши билан табриклади.

Раҳмон турли касбга эга бўлган ва "ўн йиллик қурилишида" иштирок этган 42 нафар ходимни тақдирлади, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.

Роғун ГЭСи ишчилари ва мутахассислари "II даражали Шараф" ордени, "Хизмати шоиста" медаллари ва Тожикистон Республикаси фахрий ёрлиғи билан мукофотланган.

Давлат мукофотини топшириш маросимида ушбу объект қурилишида иштирок этган барча ранг ва даражадаги ходимлар - экскаваторчилар, монтажчилар, ҳайдовчилар, сварщиклар, бурғаловчилар, электриклар, плотниклар, муҳандислар ва қурилиш компаниялари раҳбарлари қатнашган.

Тожикистон президенти Роғун ГЭСи қурилишида ҳар бир инсоннинг ҳиссаси муҳим эканлигини таъкидлаб ўтган.

Тадбир якунида Раҳмон барча иштирокчиларга муносиб меҳнатлари учун яна бир бор миннатдорлик билдирган.

Асосий мавзулар