101 мард ўзбек жасоратини тарғиб этиш ишларига Россия ҳам қўшилди

© Sputnik / Израиль ОзерскийКадры фотохроники Второй мировой войны
Кадры фотохроники Второй мировой войны - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда Россия томонига Анвар Иргашев ва Юлия Медведковскаянинг "101" асари тақдим этилган ва ушбу китобнинг тақдимот маросимини биргаликда ўтказиш борасида келишиб олинган

ТОШКЕНТ, 7 сен - Sputnik. Бельгияда Иккинчи жаҳон урушида 101 нафар ўзбекистонлик жангчи-аскарлар кўрсатган мардонаворлик билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Адольф Гитлер - Sputnik Ўзбекистон
Гитлернинг улкан режасини барбод қилган 101 ўзбек ҳақида янги тафсилотлар

2019 йилнинг 30 август куни Бенилюкс давлатларидаги Ўзбекистон элчиси Дилёр Ҳакимов Нидерландлардаги Россия элчиси Александр Шульгин билан Европа жамоатчилигини Иккинчи жаҳон уруши даврида ўзбекистонлик жангчилар томонидан кўрсатилган қаҳрамонликлар тўғрисида кенг хабардор этиш масалалари борасида ҳамкорликни давом эттириш бўйича мулоқот олиб борди.

Музокаралар давомида Александр Шульгин Ўзбекистонда урушда қатнашган қаҳрамонлар хотирасини абадийлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади. Бундай ишлар кўлами, айниқса, охирги 2-3 йилда кенг қулоч ёзганини таъкидлади.

Учрашувда Россия томонига Анвар Иргашев ва Юлия Медведковскаянинг "101" асари тақдим этилди ва ушбу китоб тақдимот маросимини биргаликда ўтказиш борасида келишиб олинган. Тадбир доирасида ўзбек аскарларининг жасоратига бағишланган турли тарихий материаллар намойиши ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Шу муносабат билан Ғалабанинг 75 йиллигини МДҲ иштирокчи-давлатлари дипломатик миссиялари, шунингдек, Нидерланд ҳукуматини жалб этиш орқали биргаликда тантана қилиш юзасидан қизиқиш билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, 1942 йилнинг 9 апрел санасида "101"-отряднинг қаҳрамон ўзбек-жангчилари Амерсфорт концлагери яқинидаги ўрмонзорда отиб ташланган. Отув ҳукми "мутлақо махфий" грифи остида ўтган, унда фақатгина концлагерь офицерлари иштирок этишган. Ўққа тутилишини билган қаҳрамон-ўзбеклар олий жазо амалга ошириладиган жойга бошларини баланд кўтарган ҳолда, синмаган руҳ билан Ватан ҳақидаги қўшиқни баралла куйлаб борганлар...

Янгиликлар лентаси
0