00:25 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Женщина покупает лекарства в аптеке

"Кучли назорат": Ўзбекистонда дорихоналарда видеокамералар ўрнатилади

Sputnik / Игорь Зарембо
Янгиликлар
Ҳавола олиш
206 0 0

Шунингдек, дорихоналарда 2021 йил 1 январга қадар электрон тарзда рецепт бериш ахборот тизими жорий этилади

ТОШКЕНТ, 7 сен - Sputnik. Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида Ўзбекистон президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2019 йил 1 декабрдан бошлаб кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дориларнинг чакана савдоси фақат ижтимоий дорихоналар, тегишли лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилади.

Ҳужжатда айтилишича, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дорилар учун ёзилган рецептлар дорихоналарда бир йил давомида сақланади; беморга рецептли дориларни рецептни расмийлаштирмасдан тайинлаш тақиқланади.

2020 йил 1 январдан бошлаб дорилар ва тиббий буюмларнинг савдо жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақлаш мазкур фаолият учун лицензия талаби ҳисобланади ва талабнинг мунтазам бир йил давомида бир мартадан кўп бузилиши лицензиянинг амал қилишини тугатиш учун асос бўлади.

2021 йил 1 январга қадар электрон тарзда рецепт бериш ахборот тизими жорий этилади.

Мазкур ахборот тизими 2021 йил 1 мартдан Тошкент шаҳрида, 2022 йил 1 мартдан бошлаб эса республиканинг барча ҳудудларида мажбурий равишда қўлланилади.

Мазкур рўйхат Ҳукумат томонидан бир ҳафта муддатда тасдиқланиши лозим.

Асосий мавзулар