10:32 15 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Охотничьи ружья, изъятые у браконьеров

Экоинспекторлар Мўйноқда браконьерлар томонидан ўққа тутилди

© Госкомитет по экологии республики Узбекистан
Янгиликлар
Ҳавола олиш
334 0 0

Браконьерлар воқеа жойидан қочиб кетишни кўзлаб, экология қўмитаси ходимлари бошқарувидаги автомашинани ўқ отар ов милтиғи билан ўққа тутиб, воқеа жойидан яширинишган.

ТОШКЕНТ, 7 сен - Sputnik. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари автомобили браконьерлар томонидан ўққа тутилди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот-хизмати.

Қорақалпоғистон Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг уч нафар ходими Мўйноқ туманидаги "Акпеткей" кўллар тизимида ўтказилган рейд вақтида, рақамсиз "УАЗ" машинасида ноқонуний ов билан шуғулланаётгани беш фуқарони аниқлаганлар.

Улар воқеа жойидан яширинишга уриниб, инспекторлар бошқарувидаги автомашинани ўққа тутадилар.

Мазкур ҳолат юзасидан Мўйноқ туман прокуратураси томоиндан 2019 йил 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ноқонуний ов билан шуғулланиб келган фуқароларнинг шахси аниқланиб, сўнгги маълумотларга кўра, уларнинг барчаси ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар