ТИВ Қозоғистонда машиналари тошбўрон қилинган ҳайдовчиларга мурожаат қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание МИД Узбекистана
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистоннинг Атирау шаҳри номаълум шахслар Ўзбекистон юк машиналарини тошбўрон қилди.

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистоннинг Атирау шаҳри номаълум шахслар Ўзбекистон юк машиналари тошбўрон қилиши оқибатида жабрланган ҳайдовчиларга мурожаат қилди.

ТИВ хабарида қайд этилишича, мамлакатнинг Ақтау шаҳридаги бош консулхонаси мазкур масалани Қозоғистон томони билан яқин ҳамкорликда ўрганмоқда.

“Тегишли чоралар кўриш учун жабрланган ҳайдовчилардан фактларни аниқлаштиришларини сўрайди”, - дейилади хабарда.

Разбитое стекло. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон фуралари Қозоғистонда тошбўрон қилинди – видео

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари ҳудудида бўлиб турган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Актау шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7-29-277-71-17, +7-777-599-00-50, +7-777-599-00-51.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  ижтимоий тармоқлар ўзбекистонлик юк ҳайдовчилари автомобилларининг Қозоғистоннинг Атирау шаҳри ҳудудида номаълум шахслар томонидан тошбўрон қилингани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Транспорт вазирлиги ушбу ҳолат Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги бош консуллиги назоратига олингани ва рўй берган ҳодиса юзасидан тегишли чоралар кўриш бўйича Қозоғистон ИИВ иш олиб бораётганини билдирган эди.

Янгиликлар лентаси
0