19:03 22 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Демонтаж решеток на проспекте Амира Темура

Амир Темур шох кўчасининг бир бўлаги бугундан ёпилди

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Янгиликлар
Ҳавола олиш
174 0 0

Шу йўналишда ҳаракатланувчилар вақтинча қатнов қисмининг иккинчи томонидаги йўлда юришлари мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 12 сен - Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент метрополитени Юнусобод йўналиши 2-босқич қурилиш ишлари давом этаётгани туфайли, Амир Темур кўчасининг бир қисми ёпилганини эълон қилди.

Хабарда айтилишича, Амир Темур шох кўчасининг Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди жойлашган нуқтасидан Аҳмад Дониш кўчасигача бўлган йўлнинг бир томонга ҳаракатланиш қисми 2019 йилнинг 12 сентябридан 1 декабрь санасигача ёпилади.

Шу йўналишда ҳаракатланувчилар вақтинча қатнов қисмининг иккинчи томонидаги йўлда юришлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда жорий йилда қуриб битқазилиши режалаштирилган Туркистон ва Юнусобод бекатлари оралиғида тоннел қуриш ва Туркистон станциясида қайта чиқиш ва тупикларини қуриш бўйича очиқ усулда ишлар олиб борилмоқда. 

Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичи қурилиши лойиҳасининг умумий қиймати – 124,8 миллион АҚШ доллари бўлиб, барпо этилаётган янги йўлнинг умумий узунлиги 2,93 километрни ташкил этади. 

Асосий мавзулар