Ўзбекистонда бедарак йўқолган 14 ёшли қиз қидирилмоқда – фото

© Sputnik / Рамиз БахтияровНочное автомобильное движение в Ташкенте
Ночное  автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мактаб ўқувчиси бўлган Раззоқова Севинч 22 июнь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги уйидан чиқиб кетиб, уйга қайтмаган.

ТОШКЕНТ, 12 сен - Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ва Қашқадарё вилояти ИИБ Ўзбекистон аҳолисидан бедарак йўқолган 14 ёшли Раззоқова Севинч Абдурасул қизини қидиришда кўмак сўрамоқда.

Хабарда қайд этилишича, Севинч 22 июнь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги уйидан чиқиб кетиб, уйга қайтмаган. 

Белгилари: бўйи 160-165 см, қорачадан келган, жигар ранг сочлари ўрта узунликда, кўзлари жигар ранг, юзида сепкили бор.

Кийимлари: қора рангли оқ ёзуви бор футболка, джинси шим, қора босоножка.

Пропавшую в Кашкадарье 14-летнюю девочку ищут по всей республике
Ўзбекистонда бедарак йўқолган 14 ёшли қиз қидирилмоқда – фото  - Sputnik Ўзбекистон
Пропавшую в Кашкадарье 14-летнюю девочку ищут по всей республике

 Тошкент шаҳар ИИББ қизни кўрган ёки у ҳақида бирор маълумотга эга бўлган барча фуқароларни 102 рақамига, ёки 71-2323040, 71-2324050 рақамлари орқали Тошкент шаҳар ИИББнинг навбатчилик хизматига, ёки +998-75-224-43-13, +998-75-221-66-45, +998-75-224-41-85, или +998-90-444-70-80, +998-90-639-57-67 рақамлари орқали Қашқадарё вилояти навбатчилик қисмига хабар беришларини сўрайди.

Тошкентда 10 йил илгари бедарак йўқолган эркак қидирилмоқда - фото

Янгиликлар лентаси
0