03:32 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Нож в руке мужчины

Петербургдаги фаст-фуд ресторанида ўзбекистонлик жасади топилди

© Sputnik / Кирилл Каллиников
Янгиликлар
Ҳавола олиш
789 0 0

Эркак ресторанлар тармоғида ошпаз бўлиб ишлаган. Уни подсобкада пичоқланган ҳолатда ресторан директори аниқлаган

ТОШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. Россия шимолий пойтахтидаги фаст-фуд кафеларнинг бирида ўзбекистонлик эркак жасади топилди, деб хабар қилмоқда КП.

"Бургер Кинг" фаст-фуд кафеларининг бирининг раҳбари ишхонага келгач, подсобкага кира олмаган.

"Аёл ресторан ошпазини, 26 яшар ўзбекистонликни томоғидан пичоқланган ҳолатда топган", - деб хабар қилган нашрга ички ишлар органларидаги манба.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари видеокузатув камераси ёзувларини ўрганиб чиққач, подсобкага бегона киши кириши мумкин эмаслигини аниқлашган. Кафеда шунингдек, босқинчилик йўли билан кирганлик ёки олишув излари аниқланмаган.

Ички ишлар ходимлари ҳалок бўлган ошпаз ишида жиноий омил бўлмаслигини ҳам тахмин қилишган.

Асосий мавзулар