02:40 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Алишер Султанов - Председатель правления НХК Узбекнефтегаз

Алишер Султонов: 2030 йилга келиб Ўзбекистонда 25% энергия қуёш ва шамолдан олинади

Международный пресс-клуб
Янгиликлар
Ҳавола олиш
42020

МОМИҲ мамлакатларининг 2030 йилгача умумий энергетика стратегиясини ишлаб чиқиш ва БМТнинг барқарор ривожланиш соҳасида "тоза энергиядан фойдаланишга эришиш" ҳақида гапирилган еттинчи мақсадига эришиш борасида ҳамкорлик қилиш мажбуриятлари акс этган

ТОШКЕНТ, 20 сен - Sputnik. Ўзбекистоннинг қуёш ва шамолдан олинадиган электр энергияси билан боғлиқ улкан режалари бор, деди бугун Тошкентда Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг энергетика вазирлари учрашувида Ўзбекистон Энергетика вазири Алишер Султонов.

"Бугунги кунда Марказий Осиё мамлакатлари ҳукуматлари ўз олдига катта мақсадларни қўймоқда. Ўзбекистон молиявий ва экологик жиҳатдан барқарор энергия саноатини ривожлантириш тарафдоридир. Биз ўз мақсадимизга эришиш учун МОМИҲ минтақасининг бошқа давлатлари ва халқаро молия манбалари билан ишлашдан умидвормиз. 2030 йилга келиб Ўзбекистонда электр энергия манбалари умумий қувватининг 25%и қуёш ва шамол электр станциялари улушига тўғри келиши керак", – деди Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султонов. 

МОМИҲ мамлакатларининг 2030 йилгача умумий энергетика стратегиясини ишлаб чиқиш ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барқарор ривожланиш соҳасида "тоза энергиядан фойдаланишга эришиш" ҳақида гапирилган еттинчи мақсадига эришиш борасида ҳамкорлик қилиш мажбуриятлари акс этган.

Янги Энергетика стратегияси МОМИҲ-2030 Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда ишлаб чиқилмоқда. Стратегиянинг мақсади 2030 йилгача БМТнинг 2030 йилгача барқарор ривожланиш кун тартибига мувофиқ минтақада ишончли, барқарор, ислоҳ қилинган энергия бозорларини яратишдир.

МОМИҲ дастури Осиё тараққиёт банки ташаббуси билан 2001 йилда ташкил этилган бўлиб, иқтисодий ўсишни жадаллаштириш ва умумий ривожланиш мақсадида ҳамкорлик қилиш бўйича 11 мамлакат ва ҳамкорларнинг биргаликдаги фаолиятини намоён этади. Ўзбекистон, Озарбайжон, Афғонистан, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Монголия, Покистон, ХХР, Тожикистон, Туркманистон мазкур ташкилотнинг аъзолари ҳисобланади.

Асосий мавзулар