Назарбоев Қозоғистон Хитойнинг "Бир камар бир йўл" лойиҳасини фойдали, деб топди

© Фотохост-агентствоПрезидент Казахстана Нурсултан Назарбаев
Президент Казахстана Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Биз Хитой халқ республикасининг Янги ипак йўли бўйича лойиҳасини қўллаб-қувватлаймиз. Чунки бу ташаббус бизга манфаатли. Кўриб турганингиздек, биз денгиз йўлларига чиқувчи давлатга айландик", - деб таъкидлаган Назарбоев

ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Хитой томонининг "Бир камар, бир йўл" лойиҳаси Қозоғистон учун фойдали, деб таъкидлади Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Евроосиё мамлакатлари парламентлари спикерларининг тўртинчи мажлиси давомида.

Donald Trump - Sputnik Ўзбекистон
Трамп: Хитой ўз ҳарбий қудрати билан бутун дунёга хавф туғдирмоқда

"Биз Хитой халқ республикасининг Янги ипак йўли бўйича лойиҳасини қўллаб-қувватлаймиз. Чунки бу ташаббус бизга манфаатли. Кўриб турганингиздек, биз денгиз йўлларига чиқувчи давлатга айландик", - деб таъкидлаган Назарбоев.

У шунингдек, "бугун Тинч океанидан Қозоғистон, Россия орқали Европага ўтувчи контейнерлар сони икки баробар кўпайганини" айтди. "Бошқача қилиб айтганда, Қозоғистон Осиё, Европа, шимол ва жанубни самарали бирлаштирувчи транзит давлатга айланди", - деди Назарбоев.

Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев 10-12 сентябр кунлари Пекинда расмий ташриф билан бўлган эди. Бу унинг давлат раҳбари сифатидаги Хитойга қилган биринчи ташрифи. Токаев Хитой раҳбарияти, хусусан, ХХР раиси Си Цзиньпинь билан қатор учрашувлар ўтказди. Икки қўшни давлатлар етакчилари давлатлараро ҳамкорлик даражасини кўтаришга ҳамда барча соҳаларда ҳамкорликни фаоллаштиришга келишдилар.

Янгиликлар лентаси
0