"Ички кийимсиз": Иванка Трампнинг БМТ мажлисидаги кийими кўпчиликнинг ғашини келтирди

© AFP / MANDEL NGANИванка Трамп
Иванка Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари америка етакчисининг 37 яшар қизи омма орасида ички кийимсиз пайдо бўлди, дея хулоса қилганлар

ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош ассамблеяси йиғинига кийиб борган кийими учун ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин танқидига учради. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар бермоқда.

View this post on Instagram

A post shared by Ivanka Trump (@ivankatrump) on

Иванка тадбирдан олинган фотосуратларни ўзининг Instagram даги саҳифасида эълон қилган.

37 яшар Иванка БМТ Бош Ассамблеяси доирасида ўтказилган анъанавий Concordia саммитида иштирок этган ва у ерга Pradaдан 3D-шаклда сариқ атиргуллар сурати туширилган юбкада ҳамда тор кўйлакда борган.

Айрим фойдаланувчилар Иванка ички кийим киймаган, деган хаёлга боришган.

View this post on Instagram

A post shared by Sarp (@zarpdaglar) on

"Сиз ҳам мен кўраётган нарсани кўряпсизми?" — деб савол қолдирган фойдаланувчилар сурат остидаги изоҳларда.

Сал кейин улар бюстгалтернинг чоксиз модели туфайли янглишганликлари ойдинлашган. Шу билан бирга, кўплаб фойдаланувчилар америка етакчиси қизининг ташқи кўринишини қизғин муҳокама қилишга улгуришган, ва Иванка бу ташриф билан ўз атрофида шов-шув кўтаришни мақсад қилган ва буни уддасидан чиқди, деган хулосага келишга улгуришган.

БМТнинг Нью-Йоркдаги Бош Ассамблеяси 17 сентябрь куни очилди. Олий даражадаги умумсиёсий дебатлар 24-санадан 30-санага қадар бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0