03:21 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди

© Sputnik / Алексей Агарышев
Янгиликлар
Ҳавола олиш
48310

Молия вазирлиги маълумотларига кўра, улар Сурияга авиация ёқилғисини етказиб бериш бўйича схемани яратган ва бу билан Дамашқ бўйича санкциялар режимини бузган.

ТОШКЕНТ, 26 сен - Sputnik. АҚШ Россия компаниясига, шунингдек, уч нафар фуқаро ва бешта кемага қарши чекловлар киритди.

Молия вазирлиги маълумотларига кўра, улар Сурияга авиация ёқилғисини етказиб бериш бўйича схемани яратган ва бу билан Дамашқ бўйича санкциялар режимини бузган. Бу ҳақда америка идораси релизига таянган ҳолда РИА Новости хабар бермоқда.

"Бугун АҚШ молия вазирлиги чет эл активлари устидан назорат бошқармаси (OFAC) битта ташкилот, уч киши ва Сурияда фаолият юритувчи Россия ҳарбий кучларига авиаёқилғи етказишни енгиллаштиришга қаратилган санкциялардан бош тортиш схемасида иштирок этган беш кемага қаршисанкция киритди", - дейилади хабарда.

Унда гап Россия компаниялари, ташкилотлари ва кемалари ҳақида бораётгани қайд этиб ўтилган.

Хусусан, "Транспетрочарт"га тегишли OT-2077, "Пассат", "Сиг", "Судак" ва "Язь" кемалари санкция остида қолган.

Москва АҚШнинг янги санкцияларини мутлақо номақбул, деб ҳисоблайди.

Сал олдин Sputnik радиоси АҚШ Эрондан нефт транспортировка қилгани учун Хитойга қарши янги санкциялар киритаётгани ҳақида хабар берган эди.

Асосий мавзулар