03:31 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Флаги стран-участниц Организации Договора о коллективной безопасности: Таджикистана, России, Киргизии, Казахстана, Белоруссии, Армении и флаг ОДКБ (справа налево)

Россия ФК раҳбари Ўзбекистоннинг ОДКБга қайтиш имкониятини баҳолади

© Sputnik / Амир Исаев
Янгиликлар
Ҳавола олиш
395 0 0

Россия Федерацияси Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко уч кунлик расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган.

ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистоннинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ)га қайтиш имкониятини баҳолади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

"Бундай имконият, шак-шубҳасиз, мавжуд, ОДКБ Ўзбекистон учун ҳамиша очиқ, — деди Матвиенко журналистларга. — Лекин бу масала кун тартибида тургани йўқ. Қолаверса, ҳозирча Ўзбекистон қонунчилигида ҳам бу турдаги иттифоқларга қўшилишга йўл қўймайдиган нормалар мавжуд".

Шу билан бирга, Федерация кенгаши спикери Ўзбекистоннинг ОДКБга аъзо бўлиш имконияти мавжуд, дея ҳисоблайди.

"Қачондир бу масала кун тартибидан ўрин олишини истисно этмайман", - деб қайд этди сиёсатчи.

РФ Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко уч кунлик расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган. У шу пайтга қадар, Сенат ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ҳамкасблари билан учрашув ўтказишга улгурди ҳамда айрим ижтимоий объектларда бўлди.

Бундан ташқари, Матвиенкони ўзининг Кўксаройдаги қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилди. Учрашувда икки томонлама муносабатлар, шунингдек, олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишда ҳамда савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион, транспорт-логистика, агросаноат, илмий-техник соҳаларда истиқболли лойиҳаларни илгари суришда, таълим ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришда икки мамлакат парламентларининг фаол иштирокига оид долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Халқаро парламентлараро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.

Асосий мавзулар